
Раддия
Ижтимоий тармоқларда “Қамаши Файз” деҳқон бозорида фаолият юритувчи тадбиркорларни, деҳқонларни 2024 йил 2 январь байрам куни мажбурий кўчиришга уринишгани ҳақида видео хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат мутассадилар томонидан ўрганиб чиқилди. Видео тасвир 2024 йил 2 январь санасида олинмагани аниқланди. Қамаши Файз деқҳон бозори ҳозирда ҳам эски жойида фаолиятини юритмоқда. Ҳолат вилоят ишчи гуруҳи томонидан ҳам ўрганилди.
Туман ҳокимлиги биносида тадбиркорлар, деҳқонлар билан вилоят ишчи гуруҳи учрашди. Уларнинг талаб ва таклифлари ўрганилди. Улар ўртасида сўровнома ўтказилди. Ҳолат тўлиқ ўрганилгандан сўнг, тадбиркорлар фикри инобатга олинган ҳолда якуний хулосага келиниши билдирилди.