Муносабат

Муносабат

“Миллий” телеканалда Қамаши тумани Қоратепа маҳалласи Шакар қишлоғидаги лой йўллар муаммоси ҳақида лавҳа эълон қилинди.

Туманда тупроқ йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи ўрганишлари ва аҳоли мурожаатларига кўра манзилли дастур ишлаб чиқилган. Унга кўра Қоратепа маҳалласида 2024-2025 йиллар давомида 6,5 км тупроқ йўллар шағаллаштирилиши белгиланган. 2024 йил давомида 3.5 км йўллар шағаллаштириш режалаштирилган. Шунингдек, эфирга узатилган лавҳада маҳалла раиси ҳолат ўрганилганлиги ва 2024 йил 1 чорагида ушбу кўчага шағал қопламаси ётқизиш чоралари кўрилишини билдирган.