Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан 2023 йилга қолдирилди. Бу ҳукуматнинг 11 ноябрдаги қарори билан тасдиқлани, деб хабар қилди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, қарор республикада мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида қабул қилинди.