Yangiliklar

Ойнакўл маҳалласи ободонлаштирилади

Ойнакўл маҳалласи ободонлаштирилади

Aks-sado телеграм каналида Қамаши тумани “Ойнакўл” МФЙдаги йўлларнинг абгор ҳолатдалиги, ёғингарчилик пайтида ушбу йўлларда пиёдалар ва машиналарнинг ҳаракатланиши қийин бўлаётганлиги тўғрисида лавҳа эълон қилинди. Қамаши туманидаги 60 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганишлар олиб борилиши натижасида тумандаги 8 та маҳалла оғир тоифадаги маҳалла тоифасига киритилди. Ойнакўл маҳалласи ҳам оғир т... »

«Майда» коллектори 2023 йилда тизимли таъмирлаш лойиҳасига кўра тозаланади

«Майда» коллектори 2023 йилда тизимли таъмирлаш лойиҳасига кўра тозаланади

“Ишонч” газетасининг 2022 йил 3-сонида “Қамашининг “қор”лари қачон эрийди?” сарлавҳаси билан Майда маҳалласидаги коллекторларнинг тозаланмасдан келинаётганлиги тўғрисида мақола чоп этилди. Ушбу ҳолат юзасидан туман мелиоратив участка бошлиғи О.Тоғаев тегишли мутахассислар билан ўрганиш олиб борди. Маълум бўлишича, “Кичик Дўстберди” қишлоғидан ўтган “Майда” коллектори 2019 йилда “Қамай-Жонбўзсой” л... »

Қизининг мурожаатидан кейин оила тикланди

Қизининг мурожаатидан кейин оила тикланди

Human.uz сайтида Қамаши тумани “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Эшонқулова Зарина Жаҳонгир қизининг “Оиламиз оч қолса, мендан бошқа ким боқади?!” дея ёзган мурожаати тегишли мутахассислар томонидан ўрганилди. Қамаши тумани ҳокимлигининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Саида Тошниязова қуйидагиларни маълум қилди. Зарина Эшонқулова Қамаши ... »

Хонадонбай аҳоли таклифлари ўрганилмоқда

Хонадонбай аҳоли таклифлари ўрганилмоқда

Бугун туман ҳокими Ботир Тоғаев “Чим” ва “Қўшкапа” маҳалласида аҳоли хонадонларини хонадонбай ўрганди. Унда ҳудудни ободонлаштириш, аҳолининг қўшимча даромад олишига алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли билан суҳбатдан сўнг, қўшимча даромад топиш мақсадида Ўрта Чим қишлоғида паррандачиликни ривожлантиришга келишилди. Суҳбатдан сўнг, тажриба тариқасида Ўрта Чим кўчаси товуқ боқишга ихтисослаштирилмоқда... »

Ҳар эзгу иш учун мардлар кўпайсин

Ҳар эзгу иш учун мардлар кўпайсин

Фароғат Худойқулова 1975 йилда Қамаши тумани Чим қишлоғида  туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. “Куй дилим, суйгулим”, “Айтолмаган сўзларим”, “Ойдинлик”, “Қоятошим” каби шеърий  номли китоблари чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Бунга анча йиллар бўлди.  Ўшанда Қаршида  “Насаф” нашриёти  ташкил этилган бўлиб, бу  воҳада яшаб ижод қилаёт... »

Қамаши тумани ҳокими Б.Тоғаевнинг Халқ депутатлари туман Кенгашига қилган  МУРОЖААТИ

Қамаши тумани ҳокими Б.Тоғаевнинг Халқ депутатлари туман Кенгашига қилган МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум! Ҳурматли депутатлар ва сессия қатнашчилари! Сўзимни, Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига сайлов олди ташрифлари давомида айтган “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, бундан буён ҳам фаолиятимизнинг бош мезони бўлиб қолади” – деган сўзлари билан бошламоқчиман. Зеро, инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш ... »

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

“Янги Ўзбекистон – Янги Қамашидан бошланади” шиори остида ёшлар ўртасида расм, фотосурат ва видеороликлар танлови ўтказилади. Танлов шартларига кўра расм, фото ва видео тасвирларда Қамаши туманида олиб борилаётган ислоҳотлар акс эттирилиши керак. Танлов 2021 йил 17 март куни ҳудудий кўринишда бўлиб ўтади: “Қўшкапа” маҳалласида жойлашган Қамаши хизмат кўрсатиш техникуми биносида; 6-сонли Болалар му... »

Туман ҳокими “Темир дафтар”га киритилган 5 нафар хотин-қизларни иш билан банд қилган тадбиркор фаолияти билан танишди

Туман ҳокими “Темир дафтар”га киритилган 5 нафар хотин-қизларни иш билан банд қилган тадбиркор фаолияти билан танишди

Тадбиркор Наргиза Эшдавлатова келин либослари, турли кўринишдаги ётоқхона чойшаблари ва буюртмага кўра аёллар кийимларини тикишни йўлга қўйган. Шунингдек, келин либосларни ижарага беради ва гўзаллик салони билан хотин-қизларга хизмат кўрсатади. – Ҳозирда ўзимиз тайёрлаган ётоқхона чойшабларини қадоқланган ҳолда Тошкент шаҳри ва туманимиз бозорларига сотувга чиқараяпмиз, – дейди Н.Эшдав... »

Туманимизда «Наврўз сайли» 18 март куни ўтказилади

Туманимизда «Наврўз сайли» 18 март куни ўтказилади

Жорий йилги «Наврўз сайли» 18 март куни “Манғит” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Аэродром майдонида ўтказилиши белгиланди. Байрам тадбирларида халқимизнинг ўлмас қадриятлари асосида саҳна кўриниши ташкил қилинади. Дор ўйинлари, кураш ва волейбол мусобақаси ўтказилади. Миллий таом сумалак тайёрланади. Туман ҳокимлиги томонидан эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйи ва бошқа тад... »

Қамаши тумани бош юристконсульти нафақага кузатилди

Қамаши тумани бош юристконсульти нафақага кузатилди

Туман ҳокимлиги мажлислар залида йиллар давомида туман ҳокимлиги юристи вазифасида самарали меҳнат қилган Бўри Мўминов тантанали равишда нафақага кузатилди. Бўри Мўминов 2011-2016 йилларда туман ҳокимлиги юристи ва 2016 йилдан ҳозирги вақтга қадар туман ҳокимлиги бош юристконсульти, 2-даражали юрист вазифасида фаолият юритди. Туман ҳокими Ботир Тоғаев Бўри Мўминовнинг фидойи меҳнатларини эътироф э... »