
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
“Янги Ўзбекистон – Янги Қамашидан бошланади” шиори остида ёшлар ўртасида расм, фотосурат ва видеороликлар танлови ўтказилади.
Танлов шартларига кўра расм, фото ва видео тасвирларда Қамаши туманида олиб борилаётган ислоҳотлар акс эттирилиши керак.
Танлов 2021 йил 17 март куни ҳудудий кўринишда бўлиб ўтади:
“Қўшкапа” маҳалласида жойлашган Қамаши хизмат кўрсатиш техникуми биносида;
6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида;
Қизилтепа ҳудудидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида.
Танлов номинациялари:
-Энг яхши расм;
-Энг яхши фото сурат;
-Энг яхши видеоролик.
Танлов ғолиблари ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади ва совриндорлар туман ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилади.
Барча ёшларни танловда фаол иштирок этишга чақирамиз.