Жорий йилдаги дастлабки фуқаролар қабули ўтказилди

Жорий йилдаги дастлабки фуқаролар қабули ўтказилди

Қамаши тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилаётган қабулда фуқароларнинг мурожаатлари туман ҳокими Ботир Тоғаев, туман прокурори Ҳусниддин Бобомуродов, туман ИИБ бошлиғи Нуриддин Мейлиев, туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Ғанишер Караманов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ўрганилмоқда.

Қабулда фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар назоратга олинмоқда. Мурожаатларнинг тегишлилигига қараб ташкилот раҳбарларига ўрганиб чиқиш учун муддат берилаяпти.

– Ҳар бир мурожаатни қисқа муддатда ечимини топиш мушкулдир, лекин ҳар бирини ўрганиб чиқиш ва фуқарога тушунтириш берилиши шарт, – дея таъкидлади туман ҳокими.

Бугун “Майда” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хуррам Жуманиёзова туман ҳокими қабулида бўлди.

Фуқаро янгиликларига қизиқиши юқорилиги ва бунинг учун телевизорга эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Ботир Тоғаев байрам совғаси сифатида Хуррам Жуманиёзовага телевизор совға қилди.