Иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эмас

Иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эмас

МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси: «ПУ ООО Зумк-инженеринг стройплощадка» қўшма корхонасидан  фуқаролар фойдасига иш ҳақи ва зарар пулларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳозирда мавжуд эмас !

Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздор «ПУ ООО Зумк-инженеринг стройплощадка» қўшма корхонаси ҳисобидан фуқаролар фойдасига иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати суд ижрочиларининг Деҳқонобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 28.01.2016 йилда «ЗУМК-Инжинеринг» МЧЖнинг Тошкент шаҳар «INVEST FINANCE BANK» ХОАТ банкидаги ҳисоб рақамида мавжуд пул маблағларига инкассо топшириқномаси қўйилган.

Қарздорнинг мулкий аҳволини ўрганиш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган жавобларга кўра, қарздор балансида мол-мулклари йўқлини аниқланган.
Ижро ҳужжати бўйича Россия Федерацияси Пермь вилояти арбитраж судининг 23.06.2017 йилдаги ажримига кўра, қарздор «ЗУМК-Инжинеринг» компаниясига 2 йил муддатга молиявий тикланиш берилганлиги сабабли, давлат ижрочиси гомонидан ушбу ажримга тушунтириш бериш ҳақида Қашқадарё вилоят иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилинган.

Қашқадарё вилоят иқтисодий судининг 29.01.2018 йилдаги ажримига кўра, вилоят хўжалик судининг 14.04.2017 йилдаги ижро варақасида белгиланган ижро ҳаракатлари Узбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўгрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши белгиланган.

Ижро ҳужжати бўйича Россия Федерацияси Пермь вилояти Арбитраж судининг 2018 йил 25 июн кунидаги ажримига кўра, қарздор «ЗУМК-Инжинеринг» компанияси банкрот деб топилиб, тугатиш бошкарувчиси тайинланганлиги ва суд тугатиш бошқарувчиси томонидан берилган алоқа хатига асосан иш юритувда бўлган барча ижро ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига юбориш сўралганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 62-моддасига асосан 2019 йил 25 октябрь куни иш юритувда мавжуд бўлган барча ижро ҳужжатлари иш юритишдан тамомланиб, суд тугатиш бошқарувчисига юборилган.

Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Деҳқонобод туман бўлимида қарздор «ПУ ООО Зумк-инженеринг стройплощадка» қўшма корхонаси ҳисобидан фуқаролар фойдасига иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эмас.

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати