Лойиҳа бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади

Лойиҳа бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида  атроф муҳитга таъсирни баҳолаш юзасидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир муҳим қарорларни қабул қилишда шаффофликни таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб қилиш белгиланган.

Шунга кўра Қамаши туманидаги “ELYOR LOYIHA QURILISH KOMPANIYASI” МЧЖ лойиҳасининг жамоатчилик эшитувчи ташкил қилинади.

Жамоатчилик эшитуви 2021 йил 8 февраль куни соат 15-00 да Қамаши тумани Қизилтепа шаҳарчасидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилади.