«Майда» коллектори 2023 йилда тизимли таъмирлаш лойиҳасига кўра тозаланади

«Майда» коллектори 2023 йилда тизимли таъмирлаш лойиҳасига кўра тозаланади

“Ишонч” газетасининг 2022 йил 3-сонида “Қамашининг “қор”лари қачон эрийди?” сарлавҳаси билан Майда маҳалласидаги коллекторларнинг тозаланмасдан келинаётганлиги тўғрисида мақола чоп этилди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман мелиоратив участка бошлиғи О.Тоғаев тегишли мутахассислар билан ўрганиш олиб борди.

Маълум бўлишича, “Кичик Дўстберди” қишлоғидан ўтган “Майда” коллектори 2019 йилда “Қамай-Жонбўзсой” лойиҳаси бўйича таъмирланган. Ҳозирда ушбу коллекторнинг аҳоли томонидан фойдаланадиган қисми лойқа билан тўлиб қолган ва дарҳақиқат тозалаш ишлари талаб қилинади. Шу ўринда коллектор ёнларида дарахтларнинг ҳам ўсиб чиқиши натижасида уни тозалашда экология қўмитасининг ҳам рухсати лозим бўлади.

Жорий 2022 йилда Қамаши туманида коллектор ва зовурларни тозалаш бўйича лойиҳа тасдиқланиб бўлди. Унга кўра туманда 60,98 километр масофадаги коллектор ва зовурлар лойиҳага кўра республика бюджети ҳисобидан тозаланади. Ушбу мурожаатда келтирилган 9 километр 850 метр масофадаги коллекторни тозалаш бу йилги лойиҳага кирмаган.

Ушбу хўжалик коллекторида 2023 йилда “Жонбўзсой” коллекторини тизимли таъмирлаш лойиҳаси орқали тозалаш ишлари олиб борилади.