Меҳрибонлик уйида “Ватанпарварлик” ойилиги муносабати билан тадбир ўтказилди

Меҳрибонлик уйида “Ватанпарварлик” ойилиги муносабати билан тадбир ўтказилди

Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланувчиларнинг қишки таътилини мароқли ўтказиши ва “Ватанпарварлик” ойилиги муносабати билан тадбир ташкил қилишди.

Унда бошқарма бошлиғи Умид Азимов иштирок этди ва болажонлар учун совғалар улашди.

Тадбирда вилоят қўл жанги федерацияси спортчиларининг чиқишлари ва ҳарбий қуроллар кўргазмаси намойиш қилинди. Болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди.