
Муносабат
Nasafnews.uz телеграм каналида “Қамаши туманидаги марказий кўчада пиёдалар йўлакчаси ёнида ўрнатилган тунги ёритиш устунларининг чироқлари қани?” номи билан танқид эълон қилинди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Қурбон Ҳайдаров қуйидагиларни маълум қилди:
Қамаши тумани Ифтихор шоҳ кўчасида “Қашқадарё оби ҳаёт” МЧЖ томонидан пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари олиб борилган. Бироқ ишларнинг сифатсиз олиб борилганлиги сабабли, қурилиш ишлари давом эттирилиши белгиланган. Айрим жойлардан сифатсиз ўрнатилган тунгги ёритиш чироқлари туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан вақтинчалик олиб қўйилган. Ишлар тўлиқ якунлангач чироқлар жойига ўрнатилади.