Тайинлов

Тайинлов

Муқимов Бобошер Сатторович – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қамаши туман бўлимига раҳбар этиб тайинланди.

Бобошер Муқимов 1988 йилда Қамаши туманида туғилган. Тошкент тиббиёт Академиясининг бакалавр ва магистратура босқичида таълим олган. Меҳнат фаолияти давомида Қамаши тумани ДСЭНМда врач эпидемиолог, Қашқадарё вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорат бошқармаси Қамаши туман филиали инспектори вазифасида ишлаган.