Туман ҳокими уйи ёнган фуқаролар хонадонига борди

Туман ҳокими уйи ёнган фуқаролар хонадонига борди

Қамаши туманидаги “Оқгузар” маҳалласида 1 нафар ва “Улуғбек” маҳалласида 2 нафар фуқаролар хонадонида ёнғин содир бўлди. Яқинда содир бўлган ёнғин фуқаролар яшаш уйига жиддий талофат етказди. Бугун туман ҳокими Ботир Тоғаев ва сектор раҳбарлари ушбу хонадонларга борди.

-Энг муҳими ёнғин фуқароларимизнинг ўзларига зарар етказмаганидир, – деди туман ҳокими. –Уйларни янгидан тиклаймиз. Бу ҳам бир синов. Ушбу синовдан биргаликда ўтамиз.

Хонадон эгалари билан суҳбатда қурилиш учун зарур бўладиган хом ашёлар мутахассилар томонидан ўрганилиб, ёрдам тариқасида олиб берилиши таъкидланди.