
Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгашининг сессияси ўтказилди
Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни тайёрлаш, Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш, Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгаши котибияти мудирини тайинлаш ҳамда Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгаши котибияти фаолиятини ташкил этиш масалалари кўрилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими, туман Кенгаши депутати маърузаси тингланди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ташкилот ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.

Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи котибияти ташкил этилди.
Сессияда депутатлар Халқ депутатлари Қамаши тумани Кенгаши депутати Туропова Марҳабо Чориевна номзодини Қамаши тумани Кенгаши котибияти мудири лавозимига тасдиқлашди.

Кун тартибидаги масала юзасидан қарор лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланди.

