
Ёшлар иттифоқи кафиллиги билан қамоқ жазоси қўлланилмади
Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қамаши туман Кенгаши биносида очиқ суд бўлиб ўтди. Унда валюта олди-сотдиси билан ноқонуний шуғулланиб келган ёшларнинг иши кўрилди.
Ушбу ёшларнинг Қамаши тумани ҳудудидаги бозорларда валюта олди-сотдиси билан қонунга хилоф равишда шуғулланиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди раиси Ф.Қамбарова томонидан ўқилган суд ҳукмига кўра Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қамаши туман Кенгаши кафиллиги асосида 3 нафар ёш судланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.
Ашёвий далил сифатида олинган 2 900 АҚШ доллари давлат эгалига ўтказилди.