Ёшлaр ишлaри aгентлиги Қaмaши тумaни бўлимигa рaҳбaр тaйинлaнди

Ёшлaр ишлaри aгентлиги Қaмaши тумaни бўлимигa рaҳбaр тaйинлaнди

Чориев Одил Махмаюсупович – Ёшлар ишлари агентлиги Қамаши тумани бўлими бошлиғи лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби деб топилгани муносабати билан ушбу вазифага тайинланди.

О.Чориев Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг вакант лавозимларга номзодларни ишга қабул қилиш бўйича танлов комиссияси томонидан ўтказилган суҳбатда ҳам муносиб деб топилган.

О.Чориев 1988 йилда Қамаши туманида туғилган. 2010-2014-йиллар давомида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида таҳсил олган. У 2016-2021-йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агротехникалар бўйича бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.