Туман ҳокимлиги мажлислар залида йиллар давомида туман ҳокимлиги юристи вазифасида самарали меҳнат қилган Бўри Мўминов тантанали равишда нафақага кузатилди.
Бўри Мўминов 2011-2016 йилларда туман ҳокимлиги юристи ва 2016 йилдан ҳозирги вақтга қадар туман ҳокимлиги бош юристконсульти, 2-даражали юрист вазифасида фаолият юритди.