Муносабат

Муносабат

Nasaf TV телеканали “Хабарлар” дастурида Қамаши тумани Чангак маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ётоқхона” биносининг мактабгача таълим ташкилоти таркибига ўтказилиб, бошланган таъмирлаш ишлари тўхтаб қолганлиги юзасидан аҳоли фикрлари эълон қилинди.

Қамаши тумани ҳокимининг 2019-йил 27-мартдаги HQ-301/03-сонли қарорига асосан “Чангак” МФЙ ҳудудида жойлашган Қамаши тумани ҳокимлиги тасарруфида бўлган “Ётоқхона биноси”ни “Қизилтепа” МФЙ ҳудудида жойлашган 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти таркибига ўтказиб берилган.

Республика бюджети ва Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан “Чангак” МФЙда 9-сонли ДМТТ филиал биносини реконструкция ишларини амалга ошириш учун лойиҳа смета ҳужжатлари «Bunyodkor loyiha» XLF томонидан тузилган бўлиб қиймати 2 млрд 520 млн сўмни ташкил этади.

Қурилиш реконструкция ишларини пудратчи ташкилот «Янги хонобод курилиш» МЧЖ томонидан бошланиб 10 кун давлат мактабгача таълим ташкилотида таъмирлаш ишлари олди ишлари бошлаб юборилган эди. Ҳозирги кунда қурилиш реконструкция ишлари маблағ сабабли тўхтаб турибди.

Белгиланган маблағ ўзлаштирилгандан сўнг, қурилиш, таъмирлаш ишлари давом эттирилади.