
Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Қамаши тумани Қўшкапа маҳалласида тадбиркорнинг ноқонуний фаолият юритаётганлиги тўғрисида “#Qoʻshkapa qishlogʻida #yashirin_iqtisodiyot bilan «ketmoni uchayotgan» tadbirkor bor” номи билан эълон қилинган мурожаат турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ ўрганиш олиб борди.
Маълум бўлишича, якка тартибдаги тадбиркор Очилов Миркомил Жуманазарович “Ҳажмли ва шаклли қолипларда қуйилган буюмлар тайёрлаш” фаолият турини юритиш учун 2024 йил 23 февраль санасида Қамаши тумани давлат хизматлари марказида рўйхатга олинган.
– Тадбиркор билан қилинган мулоқот давомида, рўйхтага олингандан сўнг иш фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш учун жой тайёрлагани ва маҳсулот тайёрлаб, яқинда блок ғишт тайёрлаш фаолиятини бошлаганини билдирди, – дейди маҳалладаги солиқ инспектори Алишер Абиров. Унинг бошқа турдаги фаолиятида ҳам ноқонуний фаолият юритиш, солиқ тўламаслик ҳолатлари кузатилмаган. Тадбиркор билан мулоқот давомида, унга фаолиятини қонуний давом эттириш бўйича тушунтириш берилди.