Бугун тумандаги 2-сонли спорт мактабида ёшларни спортга янада кенг жалб қилиш, «Беш ташаббус олимпиадаси» лойиҳаларида ёшларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида кўргазмали спорт тадбирлари ўтказилди.
Тадбир доирасида «Мактаблар лигаси» спорт мусобақаларининг секторлар босқичига ҳам старт берилди.
Унда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, мусобақаларни кузатиб борди.
Маълумот ўрнида, «Беш ташаббус олимпиадаси» маҳалла ёшлари ўртасида 26 турдаги танлов ва мусобақлар доирасида ўтказилади.