Қамаши тумани сектор раҳбарлари тадбиркорлар билан учрашди 25.11.2020 Yangiliklar Туман прокурори Ҳ.Бобомуродов ташаббуси билан ташкил қилинган учрашувда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганилди.Учрашувда тадбиркорлар, туман ҳокими, туман прокурори, давлат солиқ инспекцияси туман бўлими раҳбари, Қамаши туманидаги Бош вазир қабулхонаси мудири ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Тадбиркорларнинг ер, газ, кредит ва фаолиятини кенгайтириш масаласидаги мурожаатлари тингланди ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли ташкилот ходимларига кўрсатма берилди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган 8 нафар тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит олишлари учун сертификатлар банк раҳбарлари томонидан топширилди.– Фаолиятимни кенгайтириш мақсадида АТБ “Микрокредитбанк” туман филиалидан 145 млн. сўм миқдорда имтиёзли кредит учун сертификат олдим, – дейди тадбиркор Г.Қаршиева. Хизмат турларини кўпайтириб, қўшимча иш ўринлари яратаман. Related Posts Yer uchastkalari loyihalarning master-rejalariga muvofiq realizatsiya qilinadi Ўз ҳудудингиз депутатини танийсизми? Муносабат Қизининг мурожаатидан кейин оила тикланди