Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қамаши тумани Обод маҳалласи Лолазор кўчасининг йўллари танқид остига олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан маҳалла раиси Шуҳрат Эшмаматов қуйидагиларни билдирди.

  • Кўчага узоқ йллар аввал шағал қопламаси ётқизилган. Лекин ҳозир яроқсиз ҳолатга келиб қолган. 2024-2025 йилларда ички йўлларни таъмирлаш бўйича ишлаб чиқилган манзилли дастурга кўра Обод маҳалласи ҳудудида 2 км йўллар шағаллаштириш белгиланган. Шунингдек, ҳашар йўли билан ҳам бир қатор кўчаларимизни шағаллаштиршни мақсад қилганмиз. Ҳозирда ташаббусли бюджет лойиҳасида ҳам 2 км йўлларни асфальтлаштириш учун маблағ олишга ҳаракат қиляпмиз. Маблағ ажратилиб шағаллаштириш ишлари бошлангач,  барча кўчаларимиз каби, Лолазор кўчасини ҳам таъмирлашга эътибор қаратилади.