Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги доирасида “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 44-умумий ўрта таълим мактабида шу ҳудуд аҳолиси ва мактаб ўқитувчилари ва “Оқгузар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилиши тугалланмаган намунали уй қурувчи ишчи-хизматчилар билан ис газидан заҳарланиш, овқатдан заҳарланиш – ботулизм касаллиги, ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича туман Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат қўйи тизими хизматлари билан ҳамкорликда амалий кўргазмали семинар ўтказилди.