Ташаббусли бюджет лойиҳалари амалга оширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Бадахшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида автомобиль йўлининг асфальт қилиниши юзасидан тарқалган видеолар муҳокамларга сабаб бўлди

Қамаши тумани Бадахшон маҳалласи аҳолиси “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этиб, шу вақтга қадар 4 та лойиҳага маблағ ажратилиши учун кўп овоз тўплашган. 2022 йил иккинчи мавсумда ўтказилган лойиҳада 7 371 та овоз олишган ва ғолиб деб топилган. (Бу маҳалладаги бешинчи ташаббуснинг ғолиб бўлиши).

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2022 йил 29 сентябрда лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тендер савдоларига эълонга жойлаштирилган. 2022 йил 2 октябрда “Зокиржонова Севинч” хусусий корхонаси тендер комиссияси ғолибига айланган. Лойиҳа ҳужжатлари “Зокиржонова Севинч” хусусий корхонаси томонидан ишлаб чиқилиб, пудратчини аниқлаш учун 2022 йил 13 октябрда тендер савдоларига эълонга берилган.

2022 йил 18 октябрда тендер савдолари аниқланган бўлиб, “Йўл таъмир сифат сервис” МЧЖ ғолиб деб топилган ва № 161551 сонли лот рақами баённома расмийлаштирилган.

Буюртмачи Қамаши тумани Ободонлаштириш бошқармаси билан пудратчи ташкилот “Йўл таъмир сифат сервис”МЧЖ ўртасида 2022 йил 21 октябрда “Бадахшон” МФЙ ҳудудида 2,310 км узунликда йўлни таъмирлаш учун 1 162 500 000 сўмлик пудрат шартномаси тузилган.

Ҳозирда 1,2 км йўлга асфальт қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилган. Ишлар яна давом эттирилади.

Асфальтлаш жараёнида йўлсозларнинг эътиборсизлиги сабаб йўлнинг бир қисмида носозлик юзага келган. Бу ҳолат тасвирга олиниб, тегишли мутасаддиларга етказилган. Шунидан сўнг, шу куннинг ўзида “Йўл таъмир сифат сервис” МЧЖ томонидан ушбу ҳолат тўғирланган. Бу каби ҳолатларга йўл қўйганиги учун МЧЖ ходимларига огоҳлантириш берилди. Ва йўлнинг сифатли амалга оширилиши назоратга олинди.