
Хонадонбай аҳоли таклифлари ўрганилмоқда
Бугун туман ҳокими Ботир Тоғаев “Чим” ва “Қўшкапа” маҳалласида аҳоли хонадонларини хонадонбай ўрганди. Унда ҳудудни ободонлаштириш, аҳолининг қўшимча даромад олишига алоҳида эътибор қаратилди.

Аҳоли билан суҳбатдан сўнг, қўшимча даромад топиш мақсадида Ўрта Чим қишлоғида паррандачиликни ривожлантиришга келишилди. Суҳбатдан сўнг, тажриба тариқасида Ўрта Чим кўчаси товуқ боқишга ихтисослаштирилмоқда.

Ўрта Чим кўчасида ҳашар тариқасида ариқларни тозалаш ва кўчаларни таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Хонадонбай ўрганиш ишлари натижасида Ўрта Чим кўчасида 20 та хонадонларда товуқхоналар қуриш ишлари бошланди. Ушбу хонадонлар банк кредити орқали 100 бош товуқ олади. Уларга мутахассислар томонидан товуқ парваришлаш ўргатилади.



Қўшкапа маҳалласида ўтган йиллар давомида 150 та хонадон гулхайри ўсимлигини етиштириш орқали қўшимча даромад топиб келмоқда. Ҳоким ёрдамчиларининг ўрганишлари давомида яна кўплаб хонадонларда ушбу гул етиштириш имконияти ва хоҳиши борлиги аниқланган.

Бугун туман ҳокими Қўшкапа маҳалласида аҳоли билан учрашиб, маҳаллани гулчиликка ихтисослаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар хусусида суҳбатлашди.
Хонадонларга гул уруғи «ББУ Азамат» МЧЖ томонидан етказилади ва ҳосили ҳам МЧЖ томонидан келишилган нархларда сотиб олинади.